Қозоғистондан Ўзбекистонга бензин экспорт қилинмайди — Энергетика вазирлиги

Фото: Фото: pixabay.com

ASTANA. Kazinform — Оммавий ахборот воситаларида Қозоғистон бензини Ўзбекистон томонидан харид қилинаётгани ҳақидаги ёлғон маълумотларнинг тарқалиши муносабати билан Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

Бугунги кунда Қозоғистондан Ўзбекистонга ёки бошқа давлатларга бензин экспорти амалга оширилмайди. Мамлакатда нефть маҳсулотларини экспорт қилишни тақиқлаш жорий этилди ва Ҳукумат томонидан ноқонуний экспорт ва контрабанданинг олдини олиш режаси амалга оширилмоқда.

“Айрим оммавий ахборот воситалари келтирган маълумотларда жорий йилнинг баҳорида қабул қилинган бир марталик ва вақтинчалик чора ҳақида сўз боради. Апрель–май ойларида мамлакат ичидаги ёқилғи захиралари ҳолатига қараб АИ-92 маркали бензиннинг ортғини экспорт қилиш ҳақида аниқ қарор қабул қилинди. Бундай чора халқаро амалиётда стандарт бўлиб, омборларни оптималлаштириш ва бюджетга қўшимча солиқ тушумларини киритиш имконини беради”, — деб ёзади вазирлик.

Июнь ойидан бошлаб, нефтни қайта ишлаш заводларида режалаштирилган таъмирлаш ишларига тайёргарлик кўриш учун стратегик захирани тўплаш мақсадида экспорт бутунлай тўхтатилди.

Вазирликнинг қайд этишича, давлат томонидан тартибга солишнинг олиб ташланиши ва экспортни тақиқлаш ички бозорни барқарорлаштириш ва ёқилғи захираларини сезиларли даражада ошириш имконини берди. Ёз бошига келиб АИ-92 бензини заҳиралари қарийб 70 фоизга, дизель ёқилғиси эса 78 фоизга ошди.

Айни пайтда нефть маҳсулотлари бозоридаги вазият барқарор. Ички бозор тўлиқ таъминланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ёқилғи ва газ ишлаб чиқариш камайгани ҳақида ёзган эдик.