2022 йил 25 апрелдан бошлаб Тожикистоннинг «Somon Air» авиакомпанияси Б737 самолётларида Душанбедан Алматига халқаро рейслар сонини ҳафтасига 1 тадан 2 тагача оширишни режалаштирмоқда. Қозоғистоннинг «Air Astana» авиакомпанияси ҳам 1 майдан бошлаб Душанбе ва Алмати ўртасидаги рейслар сонини ҳафтасига 1 рейсдан 3 рейсга, 1 июндан эса А320 самолётларида ҳафтасига 3 рейсдан 4 рейсга оширади. Шу тариқа, мамлакатлар ўртасидаги рейсларнинг умумий сони ҳафтасига 6 та рейсга етади», — дейилади вазирлик хабарида.
11:30, 20 Апрел 2022
Қозоғистондан Тожикистонга парвозлар сони ортади
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон ва Тожикистон ўртасида мунтазам йўловчи қатновлари сони ортади, дея хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига таяниб.