Қозоғистондан Қирғизистонга инвестициялар оқими уч баробар ошди
Қозоғистондан Қирғизистон иқтисодиётига киритилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 2024 йилда тарихий максимал 113,5 миллион долларга етди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.
Қирғизистон Республикаси Миллий инвестиция агентлиги (МИА) маълумотларига кўра, бу рақамлар қозоғистон бизнесининг Қирғизистондаги сармоявий муҳитга ишончи ортиб бораётганидан далолат беради.
Расмий статистик маълумотларга кўра, 2021 йилдан буён Қозоғистон инвестициялари оқими 3 баробардан кўпроқ – 33,6 миллион доллардан 113,5 миллион долларгача ошган.
Қирғизистон иқтисодиётининг қозоғистонлик тадбиркорлар учун қизиқ бўлган тармоқларига қуйидагилар киради:
- саноат ва хом ашёни қайта ишлаш;
- транспорт ва логистика;
- қишлоқ хўжалиги;
- савдо ва хизматлар.
МИА таъкидлаганидек, Қирғизистон минтақа давлатлари билан инвестицияларни жалб этиш ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича фаол сиёсатини давом эттирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистоннинг 2025 йилги бюджети илк бор бир триллион сомдан ошиб кетиши хабар қилинганди.