Қозоғистондан гуманитар юк ортилган самолёт Мисрга қўнди

Фото: Фото: Асилбек Жолшибек / Kazinform

Қозоғистон томонидан Фаластинга ажратилган гуманитар юк ортилган самолёт Мисрга қўнди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Гуманитар юк давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев топшириғига биноан Фаластин халқига жўнатилди. Юк самолётига давлат моддий фондидан озиқ-овқат, кўрпа-ёстиқлар ҳамда “СҚ-Фармация” МЧЖдан дори-дармон ва тиббиёт буюмлари ортилган.

Фото: Асилбек Жолшибек / Kazinform

 

Зарур ашёлар рўйхатида 14 хил буюм мавжуд. Уларнинг умумий оғирлиги 38 тоннани ташкил қилади. Юк Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий кучлари томонидан ортилди.

Фото: Асилбек Жолшибек / Kazinform

 

Гуманитар ёрдам “Қизил ярим ой” жамоат ташкилоти вакилларига топширилади.

Фото: Асилбек Жолшибек / Kazinform

 

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Фаластин учун гуманитар юк ортилган самолёт Алматидан ҳавога кўтарилгани ҳақида хабар берган эдик.