«Қозоғистон ҳудудидан товар коди 4401 (ёқилғи сифатида ишлатиладиган ёғочлар), 4403 (ёқилғи сифатида ишлатиладиган ишлов берилмаган ёғоч), 4404 (қайта ишланмаган ёғоч қозиқлар ва устунлар), 4406 (темир йўл ёки трамвай йўллари учун ёғоч логлар) ва 4407 (қалинлиги 6 мм дан ортиқ арраланган ёки синган дарахтлар) ёғоч материалларини олиб чиқиш олти ой муддатга тақиқланади», - дейилади ҳужжатда.
Буйруғга кўра, Давлат даромадлари қўмитаси, Чегара хизмати ва «Қозоғистон темир йўли» компанияси юқорида кўрсатилган ёғоч турларини республика ҳудудидан ташқарига олиб чиқишни тақиқлаш чораларини кўрсин.