Қозоғистондан 8 ойда 18,1 млрд долларлик қайта ишланган маҳсулотлар экспорт қилинди
ASTANA. Kazinform — Январь-август ойларида ташқи савдо айланмаси 90,1 млрд долларни ташкил этди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Миллий иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари Азамат Амрин маълум қилди.
“Жорий йил январь-август ойларида ташқи савдо айланмаси 90,1 миллиард долларни ташкил этди. Товарлар экспорти 50,2 миллиард долларни, жумладан, 18,1 миллиард долларлик қайта ишланган маҳсулотлар экспортини ташкил этди. Товарлар импорти – 40,1 млрд доллар. Жаҳон товар бозорларида нархларнинг пастлигига қарамай, 10 миллиард доллардан ортиқ ижобий савдо баланси сақланиб қолмоқда”, – деди вазир ўринбосари.
Унга кўра, қайта ишлаш саноатида ишлаб чиқариш ҳажми 6,2 фоизга ошган. Шу билан бирга, январь-август ойларига нисбатан ўсиш суръатларининг 0,3 фоиз пунктга секинлашуви кузатилмоқда.
“17 та ҳудудда ўсиш кузатилди. Энг юқори ўсиш Ғарбий Қозоғистон, Шимолий Қозоғистон, Жамбил вилоятлари, шунингдек, Чимкент ва Алмати шаҳарларида кузатилди. Ишлаб чиқаришнинг пасайиши Шарқий Қозоғистон, Улитау ва Ақмола вилоятларида қайд этилди”, — деди Азамат Амрин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Инвестициялар ҳажмининг энг юқори ўсиши 4 та вилоят ва пойтахтда қайд этилгани ҳақида хабар берган эдик.
Муаллф: Марлан Жиембай