«Қозоғистон ўзининг улкан инсоний, интеллектуал ва илмий салоҳияти туфайли инновациялар, рақамли саноат ва ижодкорликни ривожлантириш учун қулай мамлакатдир», — деди Президент.
Шунингдек, Қасим-Жомарт Тоқаев компаниялар ўртасидаги рақамли рақобат кучайиб, давлатлар ўртасидаги рақобатга айланганини эслатди.
«Бугун ҳеч кимга сир эмаски, рақамли трансформация нафақат алоҳида компаниялар, балки бутун мамлакат ва ҳудудларнинг рақобатбардошлигини белгиловчи омил ҳисобланади», - деди Давлат раҳбари.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай