Ҳомийлик қиладиган корхоналар васийлик кенгашлари ва ишлаб чиқариш кенгашларига аъзо бўлиб, корхоналар негизида педагог кадрлар малакасини ошириш, коллежларни лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозлашда иштирок этадилар, талабаларни келгусида ишга жойлаштириш учун касбий ва ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этадилар.
300 минг нафардан ортиқ талаба касбий амалиёт билан қамраб олинди, 5 минг нафардан ортиқ педагог ҳомийлик корхоналари негизида малака оширди.
Коллежлар ҳомий корхоналар иштирокида 4 мингдан ортиқ таълим дастурларини янгилади.