Қозоғистонда зилзила пайтида ҳаракат қилиш бўйича кенг кўламли машғулотлар бошланди

Фото: Фото: t.me/qr_tjm
ALMATY. Kazinform – «Жер-2023» республика қўмондонлик-штаб ўқув машғулотларида Қозоғистон республика фуқаро муҳофазаси хизматларидан ташқари Туркий давлатлар ташкилоти давлатлари: Озарбайжон, Венгрия, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар бўлимларининг фавқулодда қутқарув хизматлари ҳам иштирок этмоқда, деб хабар беради Kazinform ҚР Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Қутқарув хизматларининг биргаликдаги ҳаракатларини ишлаб чиқиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штаб-квартираси Алмати шаҳрида жойлашган.

Машғулотлардан кўзланган асосий мақсад аҳолини тайёрлаш ва тарбиялаш, умумий хавфсизлик маданиятини шакллантириш, шунингдек, фуқаро муҳофазаси кучларининг зилзилалар пайтида ҳаракат қилишга тайёрлик даражасини оширишдан иборат.

Сейсмик тайёргарлик зилзилага мойил ҳудудлар аҳолиси билан олиб борилади. Фуқаролардан фаол иштирок этишлари сўралмоқда.

Сейсмик машғулотлар давомида аҳоли ҳалокатли зилзилалар пайтида ўзини тутиш қоидаларини ўрганади ва баъзи элементларни, масалан, хавфсиз жойларни аниқлаш ва хавфсиз ҳудудлардаги қабул қилиш пунктларига йиғилиш ва ҳоказоларни амалда машқ қилади.

«Жер-2023» машғулотлари икки кун давом этади.