«Натижада Алмати, Ақтўбе, Шарқий Қозоғистон, Жамбил, Қарағанда, Қизилўрда ва Туркистон вилоятларидаги 120 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилувчи 16 та қишлоқ аҳоли пунктларида сув тошқини хавфи бартараф этилди. Жорий йилда яна 6 та сув омборини тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Қолган 19 таси 2025 йил охиригача тикланади», - деди Досбол Бекмағамбетов.
Қўмита маълумотларига кўра, 2025 йилгача қўшимча сув ҳажмини таъминлаш мақсадида тўплаш ҳажми 1,7 куб километр, умумий қиймати 59,4 млрд тенге бўлган 9 та янги сув омборини, жумладан, Ақмола — 1 та, Алмати — 1 та, Жамбил — 3 та, Ғарбий Қозоғистон — 2 та, Қизилўрда – 1 та, Туркистон – 1 та қуриш режалаштирилган.
2021 йилда қурилиш-монтаж ишлари ниҳоясига етказилиб, Кенсай-Қосқорған-2 сув омбори фойдаланишга топширилди.
Лойиҳаларнинг амалга оширилиши 70 та аҳоли пункти ва 137 минг аҳолининг сув тошқинлари хавфини камайтиради, шунингдек, қўшни давлатлар – Қирғизистон, Ўзбекистон ва Россия сувига боғлиқликни камайтиради.
Муаллиф: Серик Сабеков