Қозоғистонда ёмғирли ва совуқ ҳаво кутилмоқда
08:31, 22 Апрель 2025
ASTANA. Kazinform - “Қазгидромет” РДК синоптиклари 2025 йил 22-24 апрель кунлари учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
“Қазгидромет” РДК маълумотларига кўра, фақат Ақтўбе ва Қизилўрда вилоятларида антициклон таъсирида ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади.
“Атмосфера фронтлари ўтиши билан республиканинг аксарият қисмида беқарор об-ҳаво кузатилади, ёмғир, момақалдироқ, кечаси шимолда, шарқда, жануби-шарқнинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир қорга айланиши) кутилмоқда.
Республика бўйлаб кучли шамол эсиши, жанубий ва жануби-ғарбий қисмида чанг бўрони бўлиши, кечаси ва эрталаб туман тушиши кутилмоқда”, — дейилади прогнозда.
Шунингдек, кечаси совуқ бўлиши кутилмоқда:
- 22, 24 апрель кунлари Шимолий Қозоғистон, Павлодар вилоятида -3°C гача,
- 22 апрель куни Қарағанди вилоятида -1°C гача,
- 22-23 апрель кунлари Шарқий Қозоғистон вилоятида, Абай вилоятида -1-8°С гача,
- 24 апрель куни Ақмола ва Қостанай вилоятларида -1-3°С гача совуқ бўлади.