Қозоғистонда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда
09:00, 08 Октябрь 2023
Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида беқарор об-ҳаво сақланиб турибди, деб хабар беради Кazinform “Қазгидромет” РДКга таяниб.
Ғарбда кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Республика бўйлаб туман тушиши ва кучли шамол бўлиши мумкин.
Қизилўрда вилоятида кучли ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда. Жамбилда, шимолда, Туркистоннинг чўл ҳудудларида, жанубда, Атирау вилоятининг шарқида кучли ёнғин хавфи кутилмоқда.