Агентлик маълумотларига кўра, июл ойида ушбу турдаги нафақалар 449,2 минг оилага берилган бўлиб, уларнинг умумий миқдори 23,6 млрд.тенгени ташкил этди.
Бу давлат нафақаси 4 ёки ундан ортиқ бирга яшайдиган вояга етмаганлар ёки 23 ёшгача бўлган кундузги талабалари бор оилаларининг даромадидан қатъи назар берилади.
«Тўлов миқдори болалар сонига қараб фарқланади ва 2021 йилда 4 та бола учун - 46 760 тенге, 5 та бола учун - 58 457 тенге , 6 та бола учун - 70 154 тенге, 7 та бола учун - 81 852 тенге, 8 та бола бола учун - 93 344 тенге , 9 та бола учун - 105 012 тенге, 10 та бола учун - 116 680 тенге, 11 та бола учун - 128 348 тенге, 12 та бола учун - 140 016 тенге, 13 та бола - 151 684 тенге, 14 та бола учун - 163 352 тенге, 15 та бола учун - 175 020 тенге, 16 та бола учун - 186 688 тенге тўланади «, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда кам таъминланган ва кўп болали оилаларни қўллаб-қувватлашнинг учта асосий йўналиши доирасида, даромадлари ҳисобга олинмаган ҳолда, кўп болали оилаларга янги давлат нафақаси 20210 йилнинг 1 январидан жорий қилинган эди.