Матбуот хизматининг маълумотларига кўра, 2021 йил апрелда нафақанинг бу турини 448,9 минг оила олди. Уларга берилган маблағ 23,6 млрд тенгени ташкил этди.
Мазкур давлат нафақасига 4 ва ундан ҳам кўп бирга яшайдиган балоғатга етмаган ёки 23 ёшгача бўлган кундузги бўлимда ўқийдиган талаба фарзандлари бор оилалар даромадидан қатъий назар даъвогар бўлиши мумкин.
Тўловлар миқдори болалар сонига кўра ҳисобланган: 4 болага – 46 760 тенге, 5 болага – 58 457 тенге, 6 болага – 70 154 тенге, 7 болага – 81 852 тенге, 8 болага – 93 344 тенге, 9 болага – 105 012 тенге, 10 болага – 116 680 тенге, 11 болага – 128 348 тенге, 12 болага – 140 016 тенге, 13 болага – 151 684 тенге, 14 болага – 163 352 тенге, 15 болага – 175 020 тенге, 16 болага – 186 688 тенге.
Эслатиб ўтамиз, кўп болали оилаларга уларнинг даромадини ҳисобга олмаган ҳолда бериладиган янги давлат нафақаси Қозоғистонда 2020 йил 1 январдан бошлаб мақсадли ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг янги тизимида мўлжалланган даромади кам ва кўп болали оилаларни қўллаб-қувватлаш дастурининг 3 та асосий йўналиши доирасида киритилган эди.