Қозоғистонда ярим миллионга яқин ўқитувчи бор
Бу йил биринчи марта Устозлар куни 5 октябрда нишонланади. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати тегишли қарорни қабул қилди, дея хабар беради Кazinform ҚР Таълим-маориф вазирлигига таяниб
Бу кун Бутунжаҳон ўқитувчилар кунига тўғри келади. Байрам энг олижаноб, масъулиятли ва муҳим касб вакилларини жамлайди.
Шу куни пойтахтда ўқитувчиларнинг Республика қурултойи бўлиб ўтади. Унда мамлакатнинг барча вилоятларидан 700 нафарга яқин ўқитувчи иштирок этади.
Учрашув жойида ўқитувчилар ўзларининг энг яхши ва халқаро тажрибалари билан ўртоқлашишлари мумкин.
Айтиш жоизки, бугунги кунда Қозоғистонда таълим соҳасида 500 мингга яқин мактабгача, ўрта, техник ва касб-ҳунар таълими ўқитувчилари меҳнат қилмоқда.
Давлат раҳбари кўмагида 2019 йилда энг муҳим масалалардан бири сифатида ўқитувчилик касбига алоҳида мақом бериш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Ўқитувчиларнинг маоши тўрт йил ичида икки баробар ошди.
220 мингга яқин ўқитувчига белгиланган тоифасига қараб 50 фоизгача қўшимча иш ҳақи тўланади.
Саноатдан ишга қабул қилинган техник ва касб-ҳунар таълими ўқитувчиларига 35 фоизгача қўшимча ҳақ тўланади.
Жорий йилнинг сентябрь ойидан буён 97 минг нафар ўқитувчининг маоши яна 30 фоизга ошди.