Савдо ва кўнгилочар марказларга, савдо уйларига, спорт ва фитнес марказларига, йога марказларига, караоке, сузиш ҳавзалари, сауналар, ҳаммомларга киришга рухсат беришдан ташқари, «Қазпочта» офислари, аҳолига хизмат кўрсатиш марказларига АSHYQ иловасида «яшил» мақоми бўлган шахсларнинг киришига имкон берувчи қўшимча профилактика чораларини жорий қилишни таклиф қиламиз», - деди у.
Шу билан бирга, вазир вазифасини бажарувчи ушбу қоидани 2022 йил 5 январдан бошлаб жорий этишни таклиф қилишини таъкидлади.
«Аҳолини эмлаш, оммавий ревакцинацияни кўпайтириш, шунингдек, эпидемияга қарши таклиф этилаётган чора-тадбирлар мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашувининг олдини олади», - деди Жандос Буркитбаев.
Муаллиф: Марлан Жиембай