Қозоғистонда янги таълим дастурлари пайдо бўлди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазирлиги 2024-2025 ўқув йили учун PhD докторларини тайёрлаш бўйича давлат буюртмасини яна минг ўринга ошириш масаласини кўриб чиқмоқда, дея хабар беради Кazinform агентлиги мухбири.
— 2024 йилдан бошлаб илмий кадрлар (PhD) тайёрлашга давлат буюртмасини ошириш режалаштирилган. 2023 йилда илмий кадрлар (PhD) тайёрлашга давлат буюртмаси 1890 бирликни ташкил этди. 2024-2025 ўқув йили учун илмий кадрлар (PhD) тайёрлаш бўйича давлат буюртмаси 1919 ўринни ташкил этади, дея маълум қилди вазирлик агентлик мухбири сўровига жавобан.
Вазирлик илмий кадрлар (PhD) тайёрлаш бўйича давлат буюртмасини яна минг ўринга ошириш масаласини ўрганаётганини таъкидлади.
- Шунингдек, 2024-2025 ўқув йили учун “Автомобилсозлик”, “Касбий-педагогик тайёрлаш”, “Спорт ва криптология” каби йўналишлар бўйича янги таълим дастурлари гуруҳлари очилиб, мазкур йўналишларга давлат буюртмаси берилди, — дейилади вазирлик хабарида.