Қозоғистонда яқин уч кунда об-ҳаво қандай бўлади

Фото: Фото: pixabay.com

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон ҳудудига ёмғир ва момақалдироқ олиб келган циклон тезда мамлакатдан ташқарига чиқа бошлайди. Унинг ўрнига ғарбдан антициклон бостириб киради, дея хабар беради Kazinform агентлиги “Қазгидромет” РДКга таяниб.

Антициклон Қозоғистоннинг ғарбида, сўнгра шимоли ва шарқида ёғингарчиликнинг тўхташи ва ҳаво ҳароратининг сезиларли даражада пасайишига олиб келади.

29-30 апрель кунлари Ғарбий Қозоғистон, Атирау, Ақтўбе, Қостанай вилоятларида, 30 апрелдан 1 майгача Ақмола, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Қарағанди, Шарқий Қозоғистон вилоятларида, шунингдек, Улитау ва Абай вилоятларида термометр кечаси ҳаво ҳароратининг пасайишини қайд этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Астанада 29 апрелда ёмғир ва қор ёғиши кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик.