Қозоғистонда волонтёрлик фаолияти конституциявий даражада мустаҳкамланади

Фото: Кадр из видео

ASTANA. Kazinform - Конституциявий ислоҳотлар комиссияси волонтёрлик фаолиятини мамлакат Асосий қонунида мустаҳкамлаш таклифини қўллаб-қувватлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Конституциявий суд раиси ўринбосари Бақит Нурмухановнинг сўзларига кўра, Комиссияга волонтерлар фаолиятини конституциявий даражада мустаҳкамлаш бўйича таклифлар келиб тушган.

"Волонтёрлар фаолияти тўғрисида"ги қонуннинг мавжудлигини, шунингдек, фуқароларнинг муҳтожларга беғараз кўнгилли ёрдам кўрсатишининг аҳамиятини ва унинг атроф-муҳитни муҳофаза қилишдаги муҳим ролини ҳисобга олган ҳолда, ушбу таклиф қўллаб-қувватланди", - деди у.

Шундай қилиб, Қозоғистон Республикасида ихтиёрий ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминотнинг бошқа шакллари, волонтёрлар фаолияти ва хайрия қўллаб-қувватланишини таъкидловчи 31-модданинг 2-банди лойиҳасига қўшимча киритилди.