Қозоғистонда вокзал ва аэропортларда текширув қоидалари ўзгарди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда вокзаллар ва аэропортларда йўловчилар ва ташриф буюрувчиларни текшириш тартибига ўзгартишлар киритилди.
Ўзгаришлар 2022 йил 27 майда тасдиқланган №301-сонли буйруқнинг 9-банди 1-кичик бандига тааллуқли.
Янги тартибга кўра, текширув ходими №1 хавф даражаси юқори (сариқ) ёки танқидий (қизил) даражага чиққанида йўловчилар ва ташриф буюрувчиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини ёки рақамли ҳужжатлар хизмати орқали тақдим этилган электрон ҳужжатини текширади.
Шунингдек, ходим одамларнинг ғоят кўп тўпланиб қолишини олдини олиб, уларни текширув зонасига йўналтиради ва металл-аниқлагичдан ўтиш жараёнини назорат қилади.
Янги қоидаларга кўра, текширувчилар рентген-телевизион ускунанинг юкламасини тартибга солади ҳамда зарур ҳолларда йўловчиларни шахсан текширишда қатнашади.