Қасим-Жомарт Тоқаев иш берувчилар билан уйда болалари билан қолишга мажбур бўлган ота-оналардан бирига ҳақ тўланадиган таътил бериш бўйича иш олиб боришни буюрди.
Шунингдек, Президент Ҳукумат солиқ-бюджет механизмлари орқали корхоналарни қўллаб-қувватлаш чораларини кўриши лозимлигини таъкидлади.
Давлат раҳбари қисқа вақт ичида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозини ва бюджет харажатларини қайта кўриб чиқишни топширди.