Қозоғистонда уч йил ичида 2 миллионга яқин китоб нашр этилди
ASTANA. KAZINFORM – ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги келгусида харид қилиш ва мамлакатда нашр қилиш учун китобларни танлаш механизмини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
— Адабиётларни ўзлаштириш тартиби икки босқичли танлов асосида амалга оширилади. Биринчи босқич – Адабиёт ва китоб нашриёт масалалари бўйича эксперт комиссияси, иккинчи босқич – оммавий аҳамиятга эга бўлган адабиётларга маълум муддатга мулк ҳуқуқини олиш бўйича Идоралараро комиссия, - дея маълум қилди вазирлик таҳририятининг расмий сўровига жавобан.
Шу муносабат билан 2020 йилда жами 891,5 минг нусхада 61 та асар сотиб олиниб, 313 номдаги, 2021 йилда 72 та асар харид қилиниб, 168 номдаги жами 492 минг нусхада, 2022 йилда 48 та асар харид қилиниб, 188 номдаги китоблар жами 506 минг нусхада нашр этилди.
Қозоғистон Республикасининг "Давлат харидлари тўғрисида"ги қонунига мувофиқ чиқариладиган барча китоблар маҳаллий китоб нашриётлари томонидан нашр этиладиди.