Унга кўра, 13 июл куни Қозоғистонда коронавирусдан 47 киши, яна 10 киши пневмониядан вафот этди.
Коронавирус ўлимининг энг кўп ҳолати Нур-Султанда қайд этилган - 11 бемор.
Қарағанди вилоятида - 10, Қизилўда ва Атирау вилоятларида - 4 кишидан, Чимкентда - 7, Ғарбий Қозоғистон вилоятида - 5, Шарқий Қозоғистон вилояти ва Алматида - 2 кишидан, Манғистау ва Павлодар вилоятларида - 1кишидан вафот этган.