Қозоғистонда тенге курси мустаҳкамланмоқда

Фото: Фото: Kazinform

ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 444-448 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 445,1 тенге, сотиб олиш нархи – 447,5 тенге. Астанада сотиш курси – 444 тенге, сотиб олиш курси – 448 тенге.

Миллий банкнинг 24 январдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 446,03 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 5,07 тенге.

Алматида Россия рубли 4,93-5,07, Астанада 4,92-5,07 тенгедан сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 23 январь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 2,84 тенгега пасайиб, 445,62 тенгени ташкил қилди.

Муаллиф: Алма Муқанова