«2021 йилда расмий дилерлар сотган янги автомобилларнинг 65 фоиз Қозоғистонда ишлаб чиқарилган. Шу билан бирга, энг оммабоп «В» ва «С» синфга мансуб маҳаллий автомобилларнинг улуши 75 фоизни ташкил этди», - деди О.Сапарбеков.
Вазирлик маълумотларига кўра, бозорда маҳаллий автомобиллар улушини ошириш бўйича ўтган йилларда белгиланган тенденция давом этмоқда – Қозоғистонда сотилган бешта автомобилдан учтаси Қозоғистонда ишлаб чиқарилган. 2022 йилнинг биринчи чорагида жами 19 531 дона автомобиль ишлаб чиқарилган.
Муаллиф: Серик Сабеков