Қозоғистонда шафтоли ва ўрик қанча туради

Фото: Коллаж: Kazinform / Freepik

ASTANA. Kazinform – Kazinform агентлиги мухбири ёзда харидоргир бўлган шафтоли ва ўрик нархини солиштирди.

Ёз бошидан бери Қозоғистон бозорлари ва супермаркетларида мева ва резаворлар кўпайиб кетди. Ҳудудларда шафтоли ва ўрикнинг нархи турлича. Қайси вилоятларда арзон, қайси шаҳарларда қимматроқ эканлигини аниқлаш учун “мева ва резаворлар индекси” яратдик.

Шафтоли: килограмми 700-4500 тенге туради

Қонаевда шафтоли арзон. Бу ерда унинг нархи 700-1000 тенге. Алматида эса 800-1000 тенге. Айни пайтда Талдиқўрғанда уни тахминан 900 тенгега сотиб олиш мумкин.

Павлодарда шафтолининг бир килограмми 1400-1800 тенгедан сотилмоқда. Туркистон ва Петропавлда эса 1500-1800 тенге.

Таразда шафтоли нархи 1480 тенгедан бошланади. Катта шафтоли 2200-2500 тенге туради. Юмшоқ пўстли шафтоли 1480-1600 тенге туради. Қизилўрдада 1500-2500 тенге.

Чимкентда ушбу меванинг килоси 1700-2500 тенге. Нектарин ва анжир навлари эса 1800-1950 тенгега тушади.

Қарағанди ва Жезқазғон мамлакатда мева нархи энг юқори бўлган вилоятлар қаторига киради. Бу ерда нектариннинг бир килограмми 2670 тенге, юмшоқ пўстли шафтоли эса 1980-3670 тенге туради.

Астанада шафтолининг ўртача нархи 2389 тенге, нектарин эса 1899 тенге.

Ақтау, Атирау, Ўскемен ва Семейда 2000 тенге атрофида.

Қостанайда юмшоқ шафтолининг килограмми 2150 тенге, анжир навлари эса 3500 тенгедан сотилмоқда.

Ақтўбеда шафтоли навига қараб 2269-3500 тенге орасида.

Энг қиммат шафтоли Кўкшетау (ўртача нархи 2500 тенге) ва Оралда сотилади. Оралда анжир шафтоли 4500 тенгедан сотилади.

Инфографика: Kazinform

Ўрик: килограмми 400-1950 тенге туради

Энг арзон ўриклар Туркистон (400-500 тенге) ва Алмати (500-700 тенге)да сотилади.

Қонаевда ўрикнинг бир килограмми 600-650 тенге, Қизилўрдада эса 600 тенгедан сотилмоқда. Таразда уларнинг бир килограмми 610-700 тенгега тушади.

Талдиқўрғанда ўрикнинг улгуржи нархи 700 тенге, чакана нархи 1000-1250 тенге.

Ақтўбеда ўрикнинг нархи 799-969 тенгени ташкил қилади.

Семей ва Ўскеменда бир килограмм ўрикнинг нархи 800-1000 тенгега тушади.

Астанада ўрикнинг ўртача нархи 1199 тенге бўлса, Қостанайда унинг майдаси 900-1100 тенге, каттаси 1450 тенгедан сотиляпти. Петропавлда эса 980 тенге.

Энг қиммат ўрик Оралда. Бу ерда асал ўриклар 1950 тенгедан сотилаётган бўлса, Чимкент ўриклари 1450 тенгедан сотиляпти. Павлодарда эса уларнинг нархи 1200-1600 тенгегача.

Қарағанди ва Жезқазғанда тахминан 1500 тенге, асалли ўрикнинг килограмми эса 1300 тенгедан сотиляпти.

Чимкентда бир килограмм 1400-1600 тенге. Атирауда эса 1500 тенге. Кўкшетауда нархи 1600 тенге. Ақтауда бир килограмм 2000 тенге.

Мавсумий мева ва резаворларнинг нархи ҳудудларнинг жойлашувига боғлиқ. Қоидага кўра, энг арзон мевалар мамлакат жанубида сотилади. Мамлакатнинг шимолий ва шарқий ҳудудларида эса нархлар юқорироқ. Бироқ, бу турдаги меваларнинг миқдори ортиб, нархлар пасайиб боряпти.

Аввалроқ Kazinform мухбири экзотик мевалар, хурмо, бодринг ва помидор, шунингдек, қийма, чой ва қаҳва, пишлоқ ва творог нархларини солиштирганди.