Қозоғистонда Сенат депутатлари сайлови бошланди
11:33, 14 Январь 2023
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда Парламент Сенати депутатлари сайлови бошланди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
Марказий сайлов комиссиясининг маълум қилишича, соат 10:45даги ҳолатга кўра, республиканинг барча ҳудудларида сайловчилар йиғилишларида кворумга эришилган.
Эслатиб ўтамиз, парламент Сенатидаги 20 ўрин учун 55 нафар номзод даъвогарлик қилмоқда. Республика бўйича сайловчилар рўйхатига 3167 нафар масъул депутатлар киритилган.
Парламент Сенати депутатлари билвосита сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан масъул депутатлар томонидан сайланади.
Сенат депутатлари сайлови мамлакатнинг барча ҳудудларида сайловчиларнинг қўшма йиғилишларида ўтказилмоқда.
Муаллиф: Алихан Асқар