Шу ой (сентябрь) маълумотларига кўра, пойтахт дўконлари пештахталарида бир кг табиий сариёғнинг нархи ишлаб чиқарувчига қараб 2500 тенгедан 6900 тенгегача туради.
Туркистонда ёғнинг бир килограмми 3500-4000 тенге, Қарағандида дўкон ёғининг килограмми - 5500, табиий сариёнинг килограмми 6500-7000 тенгедан сотилмоқда.
Ушбу сут маҳсулотининг нархи қуйидаги ҳудудларда ҳам шунга ўхшаш, яъни Атирау ва Алмати шаҳарларида бир килограмм сариёғ (ишлаб чиқарувчига қараб) 3800-7000 тенге, Қонаев шаҳрида - 3900 тенге, Чимкентда бир килограмм сариёғ нархи - 4000 тенге.
Қостанайликлар бир килограмм сариёғни 4000-6500 тенгедан харид қилмоқда.
Таразда бир килограмм сариёғ нархи 4500 тенгедан бошланса, Талдиқорғанда 4500-5000 тенгедан сотилмоқда.
Ақтау шаҳри дўконларида бу маҳсулотнинг нархи анча қиммат, яъни килограмми - 4700-5000 тенге, Павлодар ва Кокшетау дўконларида ҳам арзон эмас, бир килограмм сариёғ учун 5000-6000 тенге тўлайсиз.
Петропавлда сариёғнинг килограмми - 5500 тенге, Ақтўбеда эса 5500-6000 тенгедан сотилмоқда. Қизилўрда аҳолиси учун сариёғ нархи 5600 тенгедан бошланади.
Мамлакатдаги энг қиммат сариёғ Орал, Жезқазған, Семей ва Ўскемен шаҳарларида сотилади. Бу ҳудудларда нархи - 6000 тенге.