Қозоғистонда ўртача иш ҳақи 285,5 минг тенгега етди
«2022 йилнинг биринчи чорагида бир ходимга тўғри келадиган ўртача ойлик номинал иш ҳақи 285 433 тенгени ташкил қилди», — дейилади статистик маълумотларда.
2021 йилнинг мос чорагига нисбатан иш ҳақининг энг катта ўсиши қурилиш (33,7 фоиз), давлат бошқаруви (33,1 фоиз), транспорт ва омборхона (30,4 фоиз), ахборот ва алоқа (26,6 фоиз) соҳасида кузатилди. Таълим соҳасида ўртача ойлик иш ҳақи 21,7 фоизга, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларда 18,1 фоизга ошди.
Тармоқлар бўйича энг юқори иш ҳақи:
- тоғ-кон ва карьерларни қазиб олиш саноатида – 619,4 минг тенге (республика ўртача кўрсаткичидан 2,2 баравар юқори);
-молия ва суғурта фаолиятида - 521,1 минг тенге (1,8 баробар кўп);
- касбий, илмий ва техник фаолиятда - 416,4 минг тенге (1,5 баравар юқори);
- ахборот ва алоқа соҳасида - 415,5 минг тенге (мос равишда 1,5 баравар).
Энг кам иш ҳақи: - қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги ходимлари – 144,1 минг тенге;
- санъат, кўнгилочар ва дам олиш соҳасида - 169,6 минг тенге.
Ҳудудлар кесимида энг юқори иш ҳақи Атирау вилоятида қайд этилди – 477,9 минг тенге (республика ўртача кўрсаткичидан қарийб 1,7 баравар юқори).
Энг паст маош Шимолий Қозоғистон вилоятида – 203,4 минг тенге (Республика ўртача кўрсаткичидан 28,7 фоиз паст).