«Ушбу тизимни жорий этиш бўйича бошқа юридик шахслар билан келишув тузилмоқда. Агар бу лойиҳа амалга оширилса, у шаҳар ичида эмас, фақат йирик магистралларда қўлланилади. «Ўртача тезлик» тизими автомобилнинг А нуқтадан Б нуқтасига етиб бориши учун қанча вақт кетганини аниқлаш учун видеокамералардан фойдаланади. Кейинчалик, бу вақт оралиғида автомобил тезлигини автоматик равишда ҳисоблаб чиқади ва ўртача тезликни чиқаради. Агар ҳисоб-китоб пайтида тезлик юқори эканлиги аниқланса, ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилади. Ҳозирда ушбу қонун ҳали ҳам муҳокама қилинмоқда. Ўйлаймизки, сентябр ойида ўзгаришлар киритилади»
, — деди Маъмурий полиция қўмитаси раиси ўринбосари.