«Қозоғистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш сайлов белгиланган кундан бир кун ўтиб бошланади. Яъни, 2022 йил 23 сентябрда бошланиб, 11 октябр куни соат 18:00да тугайди»
, — деди Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Константин Петров.
Номзодларга қўйиладиган талаблар қўйилади:
Қозоғистон Республикаси фуқароси бўлиши;
охирги 15 йил давомида Қозоғистон Республикаси ҳудудида муқим яшаган бўлиши;
Олий маълумотга эга бўлиши;
40 ёшдан ошган бўлиши;
Фаол овоз бериш ҳуқуқи бўлиши;
Давлат хизматида ёки сайланган лавозимда камида 5 йиллик иш стажига эга бўлиши;
Давлат тилини равон билиши.
«Президентликка номзодларни қўллаб-қувватлаш учун вилоятлар, республика аҳамиятига молик шаҳарлар ва Астана шаҳрининг камида 2/3 қисми номидан тенг вакиллик қилган сайловчилар сонининг камида 1 фоизи имзосини тўплаш зарур. Имзо варақалари номзоднинг Конституция ва Конституциявий қонун талабларига мувофиқлиги аниқлангандан кейин 5 кун ичида берилади»
, - дейди К. Петров.
Унга кўра, ҳар бир номзодни қўллаб-қувватлаш учун 118 273 нафар сайловчининг имзоси тўпланиши керак.
Муаллиф: Даулет Изтилеу