Қозоғистонда пенсиянинг ўртача миқдори қанча
Жорий йилнинг 11 ойида Қозоғистон фуқароларига 2,7 трлн тенгедан ортиқ пенсия тўланди. Фақат ноябр ойида пенсиялар учун 245,9 млрд тенге, жумладан, базавий пенсия учун 74,9 млрд тенге, бирдамлик пенсияси учун 171 млрд тенге тўланди.
2022 йил 1 декабр ҳолатига кўра, Қозоғистонда нафақа олувчилар сони 2 млн 276 минг кишини ташкил этади.
«1 декабр ҳолатига кўра, пенсия тўловларининг ўртача миқдори (базавий пенсия тўловини ҳисобга олган ҳолда) 108 960 тенгени ташкил этди», - дейилади вазирлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб давлат базавий пенсия тўлови ҳар бир олувчига пенсия таъминоти тизимидаги иш стажини ҳисобга олган ҳолда индивидуал равишда тайинланади.
Шу билан бирга, 1998 йил 1 январдан бошлаб кооператив тизимида ишлаган вақт, шунингдек, мажбурий пенсия бадаллари тўланган даврлар пенсия тизимидаги иш стажига қўшилади.