2020 йил январь-сентябрь ойларида ажралиш ва никоҳ нисбати рекорд даражада паст бўлган - 19,8%, ўтган йили эса, аксинча, рекорд даражада юқори салбий кўрсаткичга эришган - 43,5%.
2020 йил январь-сентябрь ойларида Қозоғистонда рўйхатдан ўтган никоҳларнинг тахминан 69% фоизи ёки 60,4 мингтаси шаҳарларда бўлган. Бу ўтган йилга нисбатан 17,5 фоизга кам. Қишлоқ жойларда рўйхатдан ўтган никоҳлар сони йил давомида 11,6 фоизга камайиб, 27,2 мингтани ташкил этди.
2020 йил январь-сентябрь ойларида Қозоғистон Республикасида ажралишлар 73,4% ёки 12,7 мингтаси (бир йил олдин - 73,3%) шаҳарларда ва 26,6% яъни 4,6 мингтаси қишлоқларда бўлган. Шу билан бирга, шаҳар ва қишлоқ жойларида ажралишлар йилига 2,6 баравар камайди.