Қозоғистонда онлайн савдо икки баравар кўпайди - вазир
ASTANA. Kazinform - Охирги уч йил ичида Қозоғистонда онлайн савдо икки баробар кўпайди ва 2 миллиард доллардан ошди. Бу ҳақда ҚР Савдо ва интеграция вазири Арман Шаққалиев маълум қилди.
“Электрон тижорат – ички ва халқаро бозорлар, кичик ва ўрта бизнес учун янги имкониятлар очади. Шунингдек, бу мамлакатимиз экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва жаҳон бозорида рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади. Вазирлигимиз томонидан экспортни қўллаб-қувватлаш сиёсати тизимли равишда олиб борилмоқда, биз маҳаллий корхоналарга таҳлилий ва стратегик кўмак, шунингдек, юридик ва маркетинг бўйича маслаҳат берамиз", - деди Арман Шаққалиев пойтахтда ўтказилаётган EXPO Goods Central Asia биринчи халқаро форум-кўргазмасида.
Вазирнинг сўзларига кўра, вазирлик қозоғистонлик экспортёрларга хорижда ҳамкорлар топиш, халқаро кўргазмалар ва савдо-иқтисодий миссияларда иштирок этишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатади.
“EXPO Goods Central Asia биринчи халқаро форум-кўргазмаси шунчаки маҳсулотлар тақдимоти эмас, бу аниқ қарорлар қабул қилиш, ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш ва шартномалар тузиш учун амалий майдондир”, – дея қўшимча қилди вазир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон ва Марказий Осиё ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 7,6 миллиард долларга етгани ҳақида хабар берган эдик.
Таъкидлаш жоизки, пойтахтимизда 159 та маҳаллий ва халқаро брендлар иштирокида EXPO Goods Central Asia кўргазма-форуми ўтказилмоқда.