Қозоғистонда ноябрь ойидан 2026 йилги баҳорги экиш ишларини молиялаштириш бошланади

Фото: Коллаж: Kazinform/Gov.kz/Freepik

ASTANА. Кazinform – 2026 йилги баҳорги экиш ишларини муддатидан олдин молиялаштириш ноябрь ойидан бошланади. Бу ҳақда ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Айдарбек Сапаров Ҳукумат йиғилишида маълум қилди.

– Маълумки, асосий агротехник тадбирлардан бири шудгорлаш ва ўғитлар сепиш муҳим аҳамиятга эга. Жорий йилда 1,9 миллион тонна ўғит ишлаб сепиш режалаштирилган бўлса, бугунги кунда унинг 1,8 миллион тоннаси сепилди. Қолаверса, давлат захирасидан аванс сифатида ажратилган маблағлар ҳали ҳам заводларда. Бу борада ҳокимликлар кузги агротехника ишлари доирасида ўғит сепиш бўйича режалаштирилган кўрсаткичларга эришилишини таъминлаши зарур, – дейди Айдарбек Сапаров.

Вазир баҳорги экиш ва йиғим-терим ишларини осонлаштирилган молиялаштириш масаласига ҳам тўхталиб ўтди.

– Ажратилган 700 миллиард тенге маблағнинг баҳорги экиш ишларига 502 миллиард тенгеси ўзлаштирилиб, 9 миллион гектар экин майдони қамраб олинди. Қолган маблағлар ҳисобидан йиғим-терим ишларини молиялаштириш давом этмоқда. Давлат раҳбарининг топшириғига мувофиқ, 2026 йилги баҳорги экиш ишларини муддатидан олдин молиялаштириш ноябрь ойидан бошланади. Имтиёзли лизингга ажратилган 250 миллиард тенгенинг бугунги кунга қадар 253 миллиард тенгесига 8 мингдан ортиқ қишлоқ хўжалиги техникаси сотиб олиш учун аризалар берилган. “Даму” жамғармаси доирасида гаров таъминоти етарли бўлмаган фермерларга кредит суммасининг 85 фоизи миқдорида кафолат дастурини амалга ошириш давом этмоқда, – деди у.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Қозоғистонда 24 миллион тонна ғалла йиғиб олинади.