Қозоғистонда ногиронлиги бўлган шахсларга ғамхўрлик қилаётган қариндошлар давлатдан маош олади
«Ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатишга оила аъзоларини жалб этиш кўзда тутилган. Шу билан бирга, оила аъзоси шахсий ёрдамчи сифатида рўйхатга олинади. Бу ишга ҳақ тўланади, бу даромаддан ижтимоий нафақалар ва пенсия бадаллари тўланади. Яна бир ўзгариш - бу махсус ижтимоий хизматларнинг янги стандартларини тайёрлаш ва аҳоли жон бошига стандартларни жорий этишдир. Унинг миқдори хизматлар учун алоҳида стандарт, компенсацион техник жиҳозлар учун эса чекланган нархлар сифатида таснифланади. Бу ўзгаришлар бир томондан, айрим турдаги хизматлар ёки товарларнинг монетизациясига олиб келади ва хусусий секторни махсус ижтимоий хизматлар кўрсатишга кенг жалб этиш орқали қишлоқ жойларига саноат инфратузилмасини олиб кириш имконини беради», — деди марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда вазир ўринбосари.
Ижтимоий кодекснинг янгиланган таҳририга кўра, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан тузилган комиссияларга янги ваколатлар берилиши белгиланди.
«Ижтимоий кодекс доирасида ижтимоий соҳа ходимларининг талаблари ва мақоми кўтарилади. Шундай қилиб, фақат малакаси мустақил равишда баҳоланган сертификатланган мутахассислар ижтимоий иш билан шуғулланиши мумкин. Ижтимоий ходимларнинг касбий малакаси, хизматлар тури ва сифати тўғрисидаги батафсил маълумотларни ўз ичига олган реестр ишлаб чиқилади. Шунингдек, кўрсатилаётган хизматларнинг малака даражаси, тоифаси ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, ижтимоий соҳа ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизими қайта кўриб чиқилади», — деди Ақмади Сарбасов.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай