Қозоғистонда ниқоб режимини қайтадан жорий қилиш мумкинми

Фото: Фото: Kazinform

Қозоғистонликлар яна ниқоб тақишлари мумкинми? Бу саволга Қозоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният жавоб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

“Коронавирус инфекциясининг тарқалиши йил давомида содир бўлади. Биз уни ҳар ой рўйхатдан ўтказамиз ва назорат қиламиз. Коронавирус юқтириш фон касалликлари бор одамларда касалланиш қийин ўтади. Булар асосан кекса одамлардир. Бундан ташқари, сурункали касалликларга чалинган беморлар, айниқса нафас олиш ва юрак-қон томир касалликлари билан оғриган беморлар учун осон эмас. Шу муносабат билан юқорида қайд этилган оддий фуқароларга ревакцинациядан ўтишни тавсия қиламиз”, — деди Ажар Ғиният Ҳукумат йиғилишидан кейинги матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, ўтган йили 350 минг киши COVID-19 инфекциясига қарши эмланган. Шунингдек, вазир “Қозоғистонликлар яна ниқоб тақиб юришадими?” деган саволига жавоб берди.

“Биз ниқоб тақишни тавсия қиламиз. ЎРВИ мавсуми бошланганда, яъни октябрь ва май ойлари орасида бош санитария шифокорининг қарори билан ниқоб тақиш тавсия этилади. Шу билан бирга, тиббиёт ташкилотларида ниқоб режими жорий этилган. Ниқоб ҳақида яна бир нарсага ойдинлик киритмоқчиман, биз буни фақат тавсия қиламиз”, - дея қўшимча қилди вазир.