Қозоғистонда ниқоб режими қайтмоқда
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонликларга коронавирус инфекцияси ва қизамиқнинг олдини олиш учун яна ниқоб кийиш тавсия этилади. Бу ҳақда Бош давлат санитария врачи Айжан Есмағамбетованинг ҳаво томчилари орқали юқадиган юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш бўйича профилактика чора-тадбирларини кучайтириш тўғрисидаги эълон қилинган қарорида айтилади, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Қозоғистон Республикаси аҳолиси ўртасида ҳаво томчилари орқали юқадиган юқумли касалликлар (қизамиқ, коронавирус инфекцияси COVID-19, грипп ва бошқа ўткир респиратор вирусли инфекциялар) тарқалишининг олдини олиш мақсадида Бош давлат санитария врачи қарор қилди:
Вилоятлар, Алмати, Астана, Чимкент шаҳарлари соғлиқни сақлаш бошқармалари, санитария-эпидемиология назорати қўмитасининг ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар) раҳбарлари:
- тиббиёт ташкилотларида ходимлар ва ташриф буюрувчилар томонидан тиббий ниқоблардан фойдаланиш, антисептик воситалар мавжудлиги;
- COVID-19 коронавирус инфекцияси, грипп ва ЎРВИ нинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш.
— Вилоятларнинг маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Алмати, Астана, Чимкент шаҳарлари, марказий давлат ҳокимияти органлари, мулкчилик шаклидан қатъи назар, жисмоний ва юридик шахсларга аҳоли гавжум жойларда (аэропортлар, темир йўл вокзаллари, автовокзаллар, бозорлар, савдо ва кўнгилочар марказлар, савдо уйлари, театрлар, кинотеатрлар, аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари, банклар ва бошқалар) ва барча транспорт турларида (жамоат транспорти, ҳаво, темир йўл), тиббий ёки матодан тикилган ниқоблардан фойдаланишни тавсия этиш топширилди, - дейилади қарор матнида.
Мазкур қарор имзоланган кундан эътиборан кучга киради.