Муҳокамаларда марказий давлат органлари, Бош прокуратура, Коррупцияга қарши кураш хизмати, Молиявий мониторинг агентлиги, «Самруқ-Қазна» жамғармаси ва бошқалар раҳбарлари иштирок этди.
Комиссия аъзолари темир йўл инфратузилмаси, иссиқлик энергетика комплекси, шунингдек, нефтни қайта ишлаш заводлари фаолиятига тааллуқли бир қатор корхоналарнинг айрим активлари давлат мулки бўлиши масалаларини кўриб чиқди.
Муҳокама якунларига кўра, Бош вазир комиссия томонидан қабул қилинган қарорларни амалга ошириш бўйича барча зарур ҳуқуқий ва ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.