Қозоғистонда неча тонна олтин ва кумуш захираси бор

Фото: Фото: Pixabay

ҚР Саноат ва қурилиш вазирлиги мамлакатда ўрганилган олтин ва кумуш заҳиралари ҳақидаги маълумотлар билан бўлишди, деб хабар беради Kazinform.

“2023 йил 1 январь ҳолатига фойдали қазилмалар бўйича давлат ҳисоботи маълумотларига кўра, олтин захираси 1,4 минг тонна, кумуш захираси 29,1 минг тоннани ташкил этади”, — дея вазирлик агентлик саволига жавоб берди.

Вазирлик маълумотларига кўра, ўтган йилнинг 9 ойида ваколатли ташкилот томонидан қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчи 199 юридик ва жисмоний шахс рўйхатга олинган.