Қозоғистонда музейларга ташриф буюрувчилар сони ортди

Фото: Фото: Александр Павский / Kazinform

ASTANA. Кazinform - Қозоғистондаги музейларнинг умумий фонди қарийб 4,3 миллион объектни ташкил этади. Бу ҳақда Маданият ва ахборот вазирлиги хабар берди.

“Умумий расмий статистик маълумотларга кўра, бугунги кунда мамлакатимизда 275 та давлат музейи фаолият кўрсатса, улардан 5 таси республика музейлари, 12 таси республика музей-қўриқхоналари, 259 таси маҳаллий миқёсдаги музейлардир. Музейларнинг умумий фонди қарийб 4,3 миллионни ташкил этади, шундан 360 мингтаси миллий маданий мерос объектларидир”, — дейилади вазирлик агентликнинг расмий сўровига жавобан.

Вазирлик маълумотларига кўра, музейларга ташриф буюрувчилар сонини кўпайтириш мақсадида турли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

“Жумладан, 2023 йилда “Ҳунармандлар маркази” ва Қозоғистондаги музейларда муқобили йўқ “Палеонтология” залининг очилиши муносабати билан ташриф буюрувчилар сони 2022 йилга нисбатан 1,5 баробар ошиб, 570 043 (2022 йилда 326 811) кишини ташкил этди. Тизимли маркетинг тадбирлари натижасида сўнгги уч йилда мамлакатимиз музейларига ташриф буюрувчилар сони 18 фоизга ошиб, 6 225 900 нафарга етди (2021 йилда 5 104 900 минг киши)”, - дея хабар беради вазирлик.