Қозоғистонда мураббийлар маошига 2026 йилдан бошлаб 30 фоизлик устама қўшилиши мумкин

Фото: Фото: olympic.kz

ASTANА. Кazinform – Қозоғистонда спорт соҳасидаги мураббий ва инструкторларнинг маошларини ошириш Давлат раҳбари топшириғига мувофиқ босқичма-босқич амалга оширилаётган тизимли жараёндир. Бу ҳақда ҚР Туризм ва спорт вазирлиги хабар берди.

Хусусан, 2020 йилдан бошлаб спортга йўналтирилган профессор-ўқитувчиларнинг иш ҳақи ҳар йили 25 фоизга ошириб борилмоқда. Бу ўсиш 2024 йилга келиб 100 фоизга етди. Бу — 2019 йил 2 сентябрдаги Қозоғистон халқига Мурожаатда белгиланган вазифалар ижроси доирасида амалга оширилди.Бундан ташқари, 2022 йилдан бошлаб жисмоний тарбия ва спорт ходимлари – мураббийлар, методистлар, инструкторлар ва бошқа мутахассисларнинг базавий маоши ҳам йилдан-йилга мунтазам равишда оширилмоқда.

2025 йилда бу кўрсаткич 100 фоизга етди. Бундан ташқари, мураббий-ўқитувчиларнинг малакасини оширишни рағбатлантириш мақсадида қўшимча устама жорий этиш ишлари бошлаб юборилди. Хусусан, 2026 йилдан бошлаб миллий стандартлар бўйича ўқув жараёнини тамомлаган ва махсус малака имтиҳонидан ўтган мураббийларга ойлик маошининг 30 фоизи миқдорида қўшимча ҳақ тўлаш кўзда тутилган.

Шу тариқа, мамлакатда спорт соҳасида фаолият юритаётган мутахассисларнинг мавқеини юксалтириш, маошларини босқичма-босқич ошириш, касбий маҳоратини ошириш учун шарт-шароит яратиш борасидаги ишлар тизимли давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда қайси касблар эгалари энг кўп маош олиши ҳақида хабар берган эдик.