Қозоғистонда минтақанинг киберспорт хабига айланиши учун барча имкониятлар мавжуд - мутахассис

Фото: Фото: pixabay

ASTANA. Kazinform - Киберспорт бўйича илк Олимпия ўйинлари 2027 йилда бўлиб ўтади. Киберспортчиларимизнинг рекордини ҳисобга олсак, Қозоғистонда бир нечта йўналишларда ғалаба қозониш учун барча имкониятлар мавжуд. Қозоғистон Республикаси киберспорт федерацияси продюсери Ержан Шакеев Kazinform таҳлилий кузатувчисига Қозоғистонда киберспортнинг ўтмиши, бугуни ва келажаги ҳақида гапириб берди.

— Бизнинг спортчиларимиз Олимпия ўйинларигача ҳам киберспорт бўйича анча бой тарихга эга, шундай эмасми?

— Ҳа, тўғри. Қозоғистонда киберспорт 2000 йилларнинг бошидан бошлаб ривожлана бошлади: 2006–2007 йилларда йигитларимиз жуда яхши ўйнади, мусобақаларда қатнашди. Алматини ҳатто киберспорт пойтахти деб аташ мумкин. 

Бироқ Қозоғистонда киберспорт оламини остин-устун қилган асосий воқеа 2017 йилда содир бўлди: PGL Major Krakow турнирида уч нафар қозоғистонлик ўрин олган Gambit Esports жамоаси ғалаба қозонганини барчамиз эслаймиз. Айнан ўша ғалаба шундай катта ҳаракатнинг бошланиши бўлди, айнан шу туфайли, эҳтимол, мамлакатимизда киберспорт федерацияси пайдо бўлди. Биз саноатни ривожлантиришни, киберспортни оммалаштиришни ва шундан кейин янги чемпионларни етиштиришни давом эттирдик. 

2022 йилда йигитларимиз International Sports Federation турнирида PUBG Mobile йўналиши бўйича олтин медалларни қўлга киритдилар. Умуман мамлакатда бу йўналиш бўйича кўплаб ўйинчиларимиз бор. Эҳтимол, улар буни профессионал тарзда бажармайди, лекин улар бунга жуда иштиёқлидир. 2023 йилда Dota 2 миллий жамоаси Ар-Риёдда ўтказилган Global Esports Championship турнирида ҳам олтин медални қўлга киритди.
Бундан ташқари, тарихда илк бор 2023 йилда Ханчжоуда бўлиб ўтган Осиё ўйинлари доирасида киберспорт медаллар рўйхатидан жой олди. Йигитларимиз етти йўналиш бўйича еттита жамоада, Қозоғистондан 37 кишидан иборат делегация иштирок этди.

Фото из личного архива Ержана Шакеева

— Бугунги кунда Қозоғистонда қайси киберспорт йўналишлари машҳур?

— Ўйинлар уч турга бўлинади: компьютер, приставка ва мобиль. Энг машҳурлари классик Counter-Strike 2 ва Dota 2, мобиллари эса PUBG Mobile с Mobile Legends версияси. Шунга кўра, ушбу йўналиш бўйича кўпроқ ютуқлар мавжуд. 

Янги бир мисол: май ойида Астанада PGL чемпионати бўлиб ўтди. У ерга дунёнинг энг яхши 16 та жамоаси келди. Қозоғистонлик ўйинчилар ўз таркибида яхши натижа кўрсатди ва у ерда муваффақиятли чиқишда давом этяпти. 

— Тез орада киберспорт бўйича Олимпия ўйинлари бўлиб ўтади. Бу киберспорт расман тан олинганлигини англатадими? 

— Аниқ эмас. Олимпиада киберспорт ўйинлари алоҳида спорт тури экнанлигини тушуниш муҳимдир. Яъни, киберспорт ҳали расмий равишда Олимпия спорт турларига киритилмаган, бироқ рўйхатга киритиш учун энг салоҳиятлилардан бири ҳисобланади. 

Бироқ бу Олимпия ўйинлари Саудия Арабистонида биринчи марта қандай ўтказилиши жуда қизиқ. Ҳозир у ерда доимий равишда турли йирик халқаро киберспорт ўйинлари ўтказиб келиняпти. Тайёргарлик, ташкилийлик даражаси эса, айтган бўлардимки, жуда юқори. Олимпия ўйинлари ҳам анча юқори савияда ўтишига ишонаман. 

— Ўйинларда кимни майдонга туширишимиз мумкин?

— Олимпиада ўйинларида қайси йўналишлар қўлланилиши ҳақида ҳозирча ҳеч қандай хабар йўқ. Лекин ишончим комилки, бу эълон қилиниши биланоқ биз мамлакатда яхши ўйинчиларни топамиз. Қозоғистон принципиал жиҳатдан иқтидорли ўйинчиларга бой. Буни вақт, амалиёт ва натижалар кўрсатиб турибди: йигитлар ҳар йили халқаро турнирлардан қайсидир йўналиш бўйича олтин медаль билан қайтадилар. Хориж жамоаларида анча юқори натижа кўрсатаётган талантлар бор, уларни терма жамоага ҳам таклиф қилиш мумкин.

— Олимпия ўйинларида қайси йўналишлар бўлиши керак?

— Ишончим комилки, футбол симулятори — E-football ёки FIFA бўлади. Дарвоқе, республикамизнинг тўрт, беш карра чемпионлари бор. Булар жуда кучли йигитлар.
Албатта Dota 2 бўлади деб ўйлайман, бизда яқиндаги натижа - 2023 йилдаги ғалаба бор. Ўйлайманки, Олимпия ўйинларида йигитлар бу йўналишда ҳам ўзларини кўрсата олади. Агар улар Counter-Strikeни қўшса - бу ерда яна кўп ўйинчилар бор. Шундай экан, биз албатта киберспорт ва медаллар бўйича Олимпиада ўйинларидан четда қолмаймиз.

— Асосий рақобатчиларимиз кимлар?

— Хитой баъзи йўналишлар бўйича, бошқа ўйналишларида Европа етакчилик қилиб келяпти. Агар бутун манзарага назар ташласак, Европа давлатлари, Хитой, Корея, Шимолий Америка бу йўналишда жуда кучли ривожланган. Улар анча олдинда. Лекин у қадар эришиб бўлмайдиган даражада эмас. Биз ҳали ҳам етиб оламиз, бунинг ўрнини тўлдиришимиз мумкин. Йигитларимиз баъзан имконсиз ишларни амалга оширади, ҳаракат қилади ва ажойиб натижаларга эришади.

— Киберспорт анъанавий спорт тури эмас. Киберспортчилар қандай машқлар бажаради? Уларни ким тайёрлайди?

— Тўғри айтасиз. Бу ҳам спорт, бу ерда одамлар ҳам мусобақалашадилар, медаллар, совринлар, унвонлар, ҳам бор. Бироқ тайёргарлик сифатида биз стадионлар ёки спорт майдончалари қуришимиз шарт эмас. Йигитлар уйда тайёргарлик кўришлари, ўйнашлари, мусобақаларда қатнашишлари ва муваффақиятга эришишлари мумкин. Онлайн замонда киберспорт етакчи ўринни эгаллади.
Қозоғистондан дунёда тан олинган малакали мураббийларимиз бор. Булар ўз фаолият соҳасини ўзгартиришга ва ёш йигитлар билан тажриба алмашишга, ғалаба қозониш йўлларини амалда кўрсатишга қарор қилган собиқ профессионал ўйинчилардир. Лекин саноатни ривожлантириш керак, чунки бутун мамлакат учун икки-уч мураббий жуда кам.

— Ҳудудларда ишлар қандай? Ахир, киберюлдузлар нафақат катта шаҳарларда туғилади?

— Ҳар йили Киберспорт федерацияси Қозоғистон Республикаси кубогини ўтказади, унда мамлакатнинг исталган жойидан йигитлар иштирок этиши мумкин. Ҳам онлайн, ҳам офлайн босқич мавжуд. Агар ўйнчи онлайн тарзда яхши натижага эришган бўлса, биз уни Алмати, Астанадаги финал босқичига таклиф қиламиз, парвоз, турар жой, овқат пулларини тўлаймиз. 

— Яқин 5-10 йил давомида Қозоғистонда киберспортни ривожлантириш бўйича прогнозларингиз қандай?

— Келгуси 5 йил учун режамиз бор ва шу режага амал қилсак, Қозоғистон жуда осон етакчи ўринларга чиқади. Ҳудудларга муносиб эътибор қаратилади, профессионал кадрлар, ҳакамлар, мураббийлар, психологлар пайдо бўлади.
Киберспорт - бу ёш спорт, шунинг учун бу ерда ҳам тегишли соҳаларни ривожлантириш керак: нафақат спортчилар, балки спортчилар билан ишлайдиган мутахассислар ҳам. Ва бизнинг стратегиямиз буни ўз ичига олади.

Астанада киберспорт академияси очилди, у ерда келишингиз, машқ қилишингиз ва ўрганишингиз мумкин.  У ерда стримерлар, таҳлилчилар, шарҳловчилар ва мураббийлар тайёрланган.