Шимолий Қозоғистон вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси маълумотларига кўра, бу йил вилоят фестивали Шал ақин тумани Сергеевка шаҳрида бўлиб ўтди.
Тадбир ташкилотчилари миллий спорт байрамини таъсирчан ва унутилмас ўтказишга ҳаракат қилишди. Уч кун давом этган вилоят фестивалида 13 тумандан 700 нафардан ортиқ спортчи иштирок этди. Улар спортнинг 12 тури: қозоқ кураши, ошиқ отиш, тўққизқумалақ, аударспақ, тенге алу бўйича баҳслашди. Мусобақа 26 июн куни кўпкари ўйинлари ва турли масофаларда от пойгалари билан якунланди.