Қозоғистонда Миллий китоб куни 23 апрелда нишонланади

Фото: Фото: Марказий коммуникациялар хизмати

ASTANА. Кazinform — Қозоғистонда кутубхоначилар кунини нишонлаш тартибига ўзгартириш киритилди, деб хабар беради ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги матбуот хизмати.

— Энди касбий байрам 23 апрелга белгиланган. Ушбу сана Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ташаббуси билан ташкил этилган Миллий китоб куни билан бир вақтга тўғри келади. Байрамларнинг бир кунга шу тарзда тўғри келиши унинг аҳамиятини оширади ва кутубхоналарнинг билим тарқатиш ва маданий меросни сақлашдаги алоҳида ролини таъкидлайди, — дейилади вазирлик томонидан эълон қилинган хабарда.

Янги сананинг белгиланиши нафақат китоб маданиятининг ижтимоий ва профессионал аҳамиятини бирлаштиради, балки тадбирларни юқори даражада ташкил этиш имконини беради.

Ҳозирда Қозоғистонда 12 мингга яқин кутубхона фаолият юритади. Ушбу соҳада 20 мингдан ортиқ мутахассис ишлайди.

Шуни таъкидлаш керакки, бу кун ЮНEСКО томонидан белгиланган Халқаро китоб ва муаллифлик ҳуқуқи куни билан ҳам бир вақтга тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, миллий электрон кутубхонадан 227 мингдан ортиқ китобхон фойдаланди.