Қозоғистонда КВИ билан касалланган 289 беморнинг аҳволи оғир
09:41, 18 Февраль 2022
NUR-SULTAN. Kazinform – 18 феврал ҳолатига кўра, Қозоғистонда 39 556 киши коронавирус инфекциясидан (-38 401+ ва 1 155 КВИ-) даволанмоқда, деб хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Telegram-каналига таяниб.
Улардан 5 269 нафар бемор шифохоналарда, 34 287 нафар бемор амбулатор шароитида даволанмоқда.
КВИ+, КВИ- ҳолатлари орасида: • 289 киши оғир аҳволда, • 121 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир, • 92 нафар бемор сунъий нафас олиш аппаратида.