Қозоғистонда кўп болали оилаларга қандай давлат имтиёзлари берилади

Фото: Фото: ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги

ASTANA. Kazinform – 2024 йил январь ойида 571,6 минг оила кўп болали оилалар учун бериладиган давлат нафақалари билан қамраб олинди, уларга жами 38,1 миллиард тенге нафақа тўланди, деб хабар беради ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизмати.

4 ёки ундан ортиқ вояга этмаган ёки 23 ёшгача бўлган кундузги таълим оладиган талаба болалари бўлган оилалар, даромадидан қатъи назар, ушбу давлат нафақасига мурожаат қилишлари мумкин.

Тўлов миқдори болалар сонига қараб ҳисобланади ва 2024 йилда:

- 4 нафар бола учун - 16,03 бир ойлик ҳисоб-китоб миқдори (БҲМ) ёки 59 183 тенге;

- 5 болага - 20,04 БҲМ ёки 73 988 тенге;

- 6 болага - 24,05 БҲМ ёки 88 793 тенге;

- 7 болага - 28,06 БҲМ ёки 103 598 тенге;

- 8 болага ва ундан кўп боласи бор оилаларга - ҳар бир болага 4 БҲМ ёки 14 768 тенгедан тўланади.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 1 январдан бошлаб болали оилалар учун давлат нафақалари миқдори 7 фоизга ошди. Жорий йилда кўп болали оилаларга давлат нафақаларини тўлаш учун 474,8 миллиард тенге маблағ режалаштирилган.