Қозоғистонда кунлар яна исияпти

Фото: Фото: Kazinform

ASTANA. Kazinform — Қозоғистоннинг катта қисми шимоли-ғарбий циклон ва у билан боғлиқ бўлган атмосфера фронтлари таъсирида бўлади. Натижада шимолий ва шарқий ҳудудларда ёмғир ва дўл ёғади, кучли шамол эсади, ёғингарчилик бўлади.

Август ойининг охирига келиб республикага ғарбий антициклон кириб харакатланади ва ёғингарчилик тўхтайди. Республика бўйлаб шамол кучаяди, шимолий, шимоли-ғарбий ва шарқий ҳудудларда кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Ғарбда 35-38 даража иссиқ, 24-25 августда шимоли-ғарбда 35 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда. Кўпгина ҳудудларда ҳаво ҳарорати ошиши кутилмоқда: шимолий вилоятларда 25-30 даражагача, Қозоғистон марказида 22-32 даражагача, баъзи жойларда иссиқлик 35 даражагача, жанубда 30-38 даражагача, жануби-шарқда 27-35 даражагача, тоғли ҳудудларда 22-27 даражагача иссиқ бўлади. 

Фақат шарқий Қозоғистонда ҳарорат шароитида сезиларли ўзгаришлар кутилмайди.