Қозоғистонда кунгабоқар ёғи ишлаб чиқариш 24,9 фоизга ошди
ASTANA. Kazinform – 2025 йилнинг дастлабки 7 ойида Қозоғистонда 365,4 минг тонна кунгабоқар ёғи (қайта ишланмаган) ишлаб чиқарилди, бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 24,9 фоизга кўпдир, дея хабар беради Kazinform агентлиги Миллий статистика бюросига таяниб.
Таъкидлаш жоизки, биринчи ярим йилликда кунгабоқар ёғи экспорти умуман олганда 46,2 фоизга ўсди. Қозоғистондан кунгабоқар ёғини импорт қилувчи асосий давлатлар қаторига Россия ва Хитой киради, шунингдек, ёғ Қирғизистон, Беларусь, Украина, Германия ва Францияга етказиб берилади.
Қозоғистонда кунгабоқар ёғининг ўртача нархи 832 тенгени ташкил этади, энг паст ўртача нарх Туркистонда – 745 тенге/л, энг юқори – Жезқазған шаҳрида қайд этилган бўлиб, бу ерда бир литр маҳсулотнинг ўртача нархи 928 тенгени ташкил этган (12.08.2025 йил ҳолатига кўра).
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон 2024 йил якунлари бўйича 8-ўринни эгаллаб, кунгабоқар ёғи экспорт қилувчи дунёнинг ТОП-10 талигига кирди.