Қозоғистонда кунгабоқар ёғи ва картошка экспортига чеклов қўйилди
17:04, 14 Март 2022
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Женис Ўсербай мамлакатдаги кунгабоқар ёғи ва сабзавот захиралари ҳақида маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.
«1 март ҳолатига кўра, мамлакатда 649 минг тонна кунгабоқар ёғи мавжуд. Шунингдек, ҳудудларда кунгабоқар ёғининг 30,6 минг тонна захираси бор. Шу тариқа ички бозор кунгабоқар ёғи ва уни ишлаб чиқариш учун хомашё билан тўлиқ таъминланган», – деди Ж. Ўсербай.
Унинг сўзларига кўра, сабзавот ва картошка захираси эртапишар сабзавот бўлмаган тақдирда ҳам аҳоли эҳтиёжини қондиришга етарли.
Бундан ташқари, вазир ўринбосари ҳозирда кунгабоқар ёғи ва уруғи ҳамда картошкани экспорт қилишга чеклов жорий қилинганини маълум қилди.
Муаллиф: Айжан Серикжанқизи